Пулга ўралган гиёҳвандлик моддаси
2022 йил 20 январь куни соат 00:10 ларда, Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Д.Бегматов томонидан, Заргарлик кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1993 йилда туғилган А.Х.нинг ёнидан, 5000 сўмлик пул купюрасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, гиёҳвандликка ўхшаш, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Х. ва аниқланган модда Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.