"Қамчиқ" довони йўлида "Changan" юк автомобили тўхтатилиб текширилганда...
2022 йил 15 декабрь куни соат 13:00 ларда "Водий-Тошкент" йўналиши бўйлаб "Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Н.С. бошқарувидаги "Changan" русумли юк автомобиль ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, чет давлатда ишлаб чиқарилган 65 дона телевизорлар олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва телевизорлар Поп тумани ДСИга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда...