"Қамчиқ" довони йўлида аниқланган навбатдаги факт
2022 йил 10 ноябрь куни соат 18:00 ларда "Водий-Тошкент" йўналиши бўйлаб "Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Ш.Ш. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобиль ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 4970 қути “Milano” номли тамаки маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги маълум бўлган.
Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва тамаки маҳсулотлари Поп тумани ДСИга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда...