"Қамчиқ" довони йўлида "Damas" автомобили тўхтатилиб текширилганда...
2022 йил 27 октябрь куни соат 05:00 ларда "Водий-Тошкент" йўналиши бўйлаб "Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Д.М. бошқарувидаги "Damas" русумли автомобиль ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, чет давлатда ишлаб чиқарилган 123 дона соч олиш ускуналари олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва аниқланган ускуналар Поп тумани ДСИга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда...