Тест режимида

Хабарлар

"Қамчиқ" довонида "Cobalt" автомобили тўхтатилиб текширилганда...

2022 йил 6 декабрь куни соат 23:30 ларда Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудида жойлашган "Наманган" ЙПХ масканида соҳавий хизматлар ҳамкорлигидаги текширув вақтида ЙПХ ходими томонидан "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилган. Текширув давомида автомобилнинг юкхонасида ҳар бирида 7 тадан бўлган жами 50 дона "7Shots" номли пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобиль ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган И.А. ва аниланган пиротехника воситалари Поп тумани ИИБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда...