"Қамчиқ" довонида икки туннел орасидаги вазият
"Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлининг 236-240 километрлари оралиғида (икки туннел оралиғи) вақти-вақти билан майдалаб қор ёғмоқда. Йўллар очиқ, музламалар мавжуд эмас. Лекин асфальт нам бўлганлиги боис сирпанчиқлик мавжуд.
Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз.