"Қамчиқ" довонида "Isuzu" автомобилида кўп миқдорда пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланди
2022 йил 28 ноябрь куни соат 21:40 ларда "Қамчиқ" довонида жойлашган "Наманган" ЙПХ масканида соҳавий хизматлар билан ҳамкорликдаги тезкор тадбир давомида ЙПХ ходими томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Isuzu" русумли юк автомобили тўхтатилиб, юкхонаси текширилганда, 21 дона катта қутиларга солинган турли хилдаги, умумий сони 269.000 дона пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва аниқланган пиротехника воситалари Божхона бошқармасининг контрабандага қарши курашиш бўлими ходимларига топширилди.