Тест режимида

Хабарлар

"Қамчиқ" довонида психотроп дори воситалари билан боғлиқ факт аниқланди

Жорий йил 23 март куни соат 11:30лар атрофида ИИВ ЖХД ЙҲХХ “Қамчиқ” давони бўйича ЙПХ отряди ҳамда бошқа соҳавий хизматларнинг ходимлари билан ўзаро ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилган. Текширув давомида транспорт воситасининг олд йўловчи эшиги ичида 50 дона "Тропикамид", 590 дона "Зардекс" ҳамда 14 дона "Регапен" номли психотроп дори воситалари яширин тарзда олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Д.Ғ. ва ва аниқланган воситалар Поп тумани ИИБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...