"Қамчиқ" довонида қидирувда бўлган шахс ушланди
Бугун, 2023 йил 15 февраль куни соат 14:30 ларда "Қамчиқ" довонида жойлашган "Наманган" ЙПХ масканида "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келган "Captiva" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Х.Н.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Х.Н. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилиб ўтилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, қидирувдалиги аниқланган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Х.Н. Андижон шаҳар ИИБ ходимларига топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...