Тест режимида

Хабарлар

"Қамчиқ" довонида тўхтатилган автомобиль ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни ИИВ ЖХД ЙҲХХ "Қамчиқ" довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан "Тошкент-Водий" йўналишида давлат рақам белгисиз ҳаракатланиб келаётган "Hongqi" русумли автомобиль тўхтатилганда, 1980 йилда туғилган ҳайдовчининг тегишли меъёрий ҳужжатлари йўқлиги, шунингдек, планшет мосламаси ёрдамида олиб борилган текширувлар давомида Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани ИИБ томонидан ҳайдовчига нисбатан қидирув эълон қилинганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қидирувда бўлган шахс Оҳангарон тумани ИИБ масъул ходимларига топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...