Тест режимида

Хабарлар

"Қамчиқ" довонида тўхтатилган "Nexia-3" автомобилида психотроп дорилар олиб кетилаётганлиги аниқланди

2023 йил 1 февраль куни соат 02:00 ларда, Наманган вилояти, Поп тумани, "Қамчиқ" довони ҳудудида жойлашган "Наманган" ЙПХ масканида соҳавий хизматлар билан ҳамкорликдаги текширувлар давомида "Nexia-3" русумли автомобиль тўхтатилганда, транспорт воситасининг юкхонасидаги қути ичида жами сони 238 дона "Тропикамид" номли психотроп дори воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланиб, ҳолат ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...