Тест режимида

Хабарлар

"Қамчиқ" довонида тўхтатилган автомобилда кўп миқдорда пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланди

2023 йил 21 ноябрь куни соат 22:30ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудида жойлашган "Наманган" йўл-патруль хизмати масканида ЙПХ ходимлари Ў.Давлатов ва И.Ботировлар томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида давлат рақам белгиларисиз ҳаракатланиб келаётган "Dongfeng" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасининг юкхонасида 8 та катта қутиларга солинган, жами сони 627 дона пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган А.А. ҳамда аниқланган воситалар Поп тумани ИИБга топширилган.