"Қамчиқ" довонидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳаракат қисқа муддатга чекланади
"Қамчиқавтойўл" ИЙФК ДМ томонидан махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилиши муносабати билан халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтувчи қисмида (145-километрида) транспорт воситаларининг ҳаракати бугун соат 11:00 дан вақтинча, қисқа муддатга чекланади. Довон йўли очилиши бўйича қўшимча хабар берилади.
Ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига риоя этишларини сўраймиз.