Қашқадарё ва Сурхондарёда айрим йўловчи ташувчи ҳайдовчиларнинг эҳтиётсизлиги ва эътиборсизлиги кўп ҳолларда ЙТҲларга сабаб бўлмоқда
Мазкур вилоятларда келгусида содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида иккала вилоят ҳудудидаги барча автошоҳбекатларга ЙҲХБ бошлиқлари бошчилигида масъул ходимлар бириктирилиб, вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновчи, йўловчи ташувчи ҳайдовчиларни огоҳликка, қоидаларга, тезлик меъёрига риоя қилишга чақириш, уларга йўл ҳаракати қоидаларини яна бир бор такрор эслатиш чоралари кўрилмоқда.
Тезликни меъёрдан ошириш, шошқалоқлик, чарчоқ ҳолатида транспорт бошқариш оғир оқибатларга сабаб бўлиши тушунтирилмоқда.