Қашқадарё вилоятида ЙҲХХ раҳбариятининг сайёр қабули ташкил этилди
Фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш асносида жойларда йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этиш бугун ҳар бир раҳбар олдига қўйилган асосий вазифалардан бири. Шу боис, юртимизнинг барча ҳудудларида белгиланган режага мувофиқ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги раҳбариятининг ҳам сайёр қабуллари ўтказилиб келинмоқда. Бу галги қабул Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ташкил этилди.
Қабул давомида таълим муассасалари ёни ва серқатнов йўлларга пиёдалар ўтиш жойи, йўл белгилари, светофор, қавариқ пиёдалар ўтиш жойларини ташкил этиб бериш, қоидабузарлик учун белгиланган жарима қарорларини қайта кўриб чиқиш, тирбандликларни бартараф этиш учун "ақлли чорраҳа"лар бунёд этиш, тротуарлар қуриш сингари мавзулардаги жами 19 та мурожаатлардан 5 таси жойида ижобий ҳал этилди, 3 та мурожаат юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунча берилди, қолган 11 та мурожаатлар бўйича комплекс ўрганиш талаб этилиши туфайли ижросини назоратга олиш ва ечимини таъминлаш бўйича махсус вазифалар юклатилди.
Масъул раҳбарларга мурожаатлар юзасидан тезкор ва самарали чоралар кўриш, ҳар бир фуқаронинг муаммосига қонунчилик ва адолат асосида ёндашиш бўйича қатъий топшириқлар берилди.