Тест режимида

Хабарлар

Қашқадарёда пиротехника воситаларини олиб кетаётган ҳайдовчи аниқланди

2022 йил 26 ноябрь куни соат 00:40 ларда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар ҳудудидан ўтувчи 4P-87 "Қарши-Самарқанд" автомобиль йўлининг 51-километрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ва бошқа соҳавий хизмат ходимлари ҳамкорлигидаги текширувлар давомида ҳайдовчи Г.Ш. бошқарувидаги "Man" русумли юк автомобили тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, юкхонасида 13,700 қутида жами 822,000 дона "Трения" номли пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, фуқаро Г.Ш. ва пиротехника воситалари Қашқадарё вилояти божхона бошқармасига топширилган.

Текширувлар давом этмоқда...