Қайси касаллик билан касалланган беморлар хавфсизлик камарини тақмаслиги мумкин?
Саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ ва ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича тиббий маълумотнома мавжуд бўлиши талаб этилади.