Қидирувда бўлган шахс ЙПХ ходимлари томонидан қўлга олинди
2022 йил 8 август куни соат 23:15 ларда Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Т.Зокиров томонидан, М.Улуғбек кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Equinox" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган М.М.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2022 йил 31 июлдан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.М. Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.