Тест режимида

Хабарлар

Қидирувда бўлган яна бир шахс кўлга олинди

2022 йил 15 март куни соат 01:00 ларда, Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Т.Мирзахмедов ва Б.Юсуповлар томонидан, Заргарлик кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган С.Т.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро С.Т. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2022 йил 15 февраль кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.Т. Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...