Қидирувда бўлган шахс туман ЙҲХБ бошлиғи томонидан ушланди
Жорий йилнинг 24 май куни Зангиота тумани ҳудудида ИИБ ЙҲХБ бошлиғи А.Абдураҳмонов томонидан, 1999 йилда туғилган фуқаро, Наманган вилоятида яшовчи М.И.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169- (ўғрилик) ва 228-моддалари (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, 2022 йил 8 май кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.И. туман ИИБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...