Қидирувда бўлган шахсни ЙПХ инспектори аниқлади
Жорий йилнинг 11 июнь куни соат 19:30 ларда Бектемир туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори сафдор Н.Худойқулов томонидан Бектемир тумани Бектемир шох кўчасида ҳаракатланиб келаётган Кобалт русумли автомобиль тўхтатилиб, ушбу автомобиль ҳайдовчиси: 1990 йилда туғилган Андижон вилояти, Шахрихон туманида рўйхатда турувчи Р. Ш. ни планшет орқали текширилганда, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 87-сонли жиноят иши юзасидан Андижон вилояти, Шахрихон тумани ИИБ томонидан 2020 йилнинг 4 июнь кунидан расмий қидирувда эканлиги аниқланган.
Ушбу фуқарога нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Тошкент шаҳар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.