Тест режимида

Хабарлар

Қидирувда бўлган яна бир фуқаро ЙПХ ходими томонидан ушланди

2022 йил 30 март куни Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими О.Худойберганов томонидан, 1970 йилда туғилган фуқаро Ж.Ж.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан айбланиб, 2022 йил 2 февраль кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ж.Ж. Нурафшон шаҳар ИИБга топширилган.