Тест режимида

Хабарлар

Қидирувда бўлган яна бир шахс қўлга олинди

2022 йил 20 март куни соат 08:00 ларда, Сирғали туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими М.Бердиев томонидан, Янги Сирғали кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Ж.Ғ.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Ж.Ғ. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 134-моддаси билан айбланиб, 2020 йил 20 март кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ж.Ғ. Сирғали тумани ИИО ФМБга топширилган.