Тест режимида

Хабарлар

Қидирувда бўлган яна бир шахс Тойлоқ туманида қўлга олинди

2022 йил 12 апрель куни соат 20:30 ларда Самарқанд вилояти, Тойлоқ туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ж.Жабборов ва Х.Салимовлар томонидан "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган М.Б.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан айбланиб қидирувда эканлиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.Б. Тойлоқ тумани ИИБга топширилган.