Хабарлар

“Қизил” рангли стикер олган транспорт воситалари учун ҳозирги кунда шаҳарларга кириш учун ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас

Вазирлар Маҳкамасининг 28.11.2025 йилдаги 750 сон қарори билан автотранспорт воситаларидан чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослигини назорат қилиш бўйича “Экологик транспорт” тизимини босқичма-босқич жорий этиш белгиланган.

Автотранспорт воситаларинг нормативларга мослик даражаси экологик стикерлар бериш орқали, автомашиналар “яшил”, “сариқ” ва “қизил” ранглар билан белгиланадиган “тоза”, “ўрта” ва “зарарли” экологик тоифаларга ажратилади.

Экологик тоифаларга ажратиш Ўзбекистон Республикасида фойдаланишда бўлган транспорт воситаларининг тасдиқланган экологик синфига доир маълумотлар базаси асосида “Автомототранспорт ҳисоби” модулида автоматик тарзда белгиланади.

Мазкур талабга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳрида транспорт воситаларига стикерларни бепул бериш ишлари амалга оширилмоқда.

“Сариқ” ёки “қизил” рангдаги стикерлар бириктирилган автомашиналарнинг ҳаракатига чекловлар ўнатилмаганлигини маълум қиламиз.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асосга эга бўлмаган хабарларни тарқатиб, фуқароларни чалғитмасликларини сўраб қоламиз.