Тест режимида

Хабарлар

Қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Nexia" автомобилининг ҳайдовчиси давлат рақам белгисини сигарета қутиси билан кўринишини чеклаганлиги акс этган фотолавҳа тарқалди.

Фотолавҳа юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, қоидани бузган ҳайдовчи аниқланди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125 прим 5 моддаси тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.