Тест режимида

Хабарлар

Қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда “Lacetti” русумли, давлат рақами 01 572 VSC бўлган махсус транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги ҳолати акс этган видео тарқалди.

Видео, Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилди ва мазкур автомобиль ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128 прим 6 моддаси тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.