Қоидабузарга тегишли чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Tracker" русумли, 60A101GA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилганда, ушбу автомобиль 1985 йилда туғилган А.А.га тегишли эканлиги, видеода акс этган қоидабузарликни эса унинг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган жияни, 2004 йилда туғилган А.О. томонидан содир этилганлиги маълум бўлган.
Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми ва 135-моддаси иккинчи қисми тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.