Қоидабузарлар аниқланди ва уларга нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилди
Сурхондарёда тўй маросими кунида автомобилнинг давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ечган ҳолда гуруҳ бўлиб ҳаракатланган бир қанча ҳайдовчилар юзасидан суриштирув олиб борилиб, қоидабузарлар аниқланди ва уларга нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилди. Транспорт воситалари вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.