Қоидабузарларга чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Зил-554" русумли, 70N509TA давлат рақам белгили юк автомобили ҳайдовчиси, транспорт воситасининг орқа қисмига конструкциясида назарда тутилмаган, рухсат этилмаган ёритувчи қурилмаларни ўрнатиб, бошқа ҳайдовчиларга ҳалақит бераётганлиги, шунингдек, "Lacetti" русумли, 70T971TA давлат рақам белгили автомобиль йўловчиси транспорт воситасининг люкидан тана қисмини чиқарганлиги акс этган видеолар тарқалди.
Видеолар Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу "Зил-554" русумли юк автомобили ҳайдовчисига ва "Lacetti" русумли автомобиль йўловчисига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Барча ҳаракат иштирокчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.