Тест режимида

Хабарлар

Қоидани бузган ҳайдовчига баённома тузилди

Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 80622ABA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси транспорт воситаларининг оқимига қарама-қарши тарзда ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.

Видео Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидани четлаб ўтган "Lacetti" русумли, 80622ABA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 2000 йилда туғилган Б.Ў.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128⁵-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.