Қоидани бузган автобус ҳайдовчисига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда, "MAN" русумли, 01620BKA давлат рақам белгили автобус ҳайдовчиси, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.
Мазкур видео ўрганилиб, ушбу автобус ҳайдовчиси А.Н.га нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Йўловчи ташувчи ҳайдовчи — ўта эҳтиёткор ва масъулиятли бўлиши зарур.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.