Қоидани бузган ҳайдовчига тегишли чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Nexia-3" русумли 01608HJA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси тўхташ ва тўхтаб туриш қоидасини бузганлиги ҳолати акс этган сурат тарқалди.
Сурат Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу "Nexia-3" русумли 01608HJA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчисига нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.