Тест режимида

Хабарлар

Қоидани бузган ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Tico" русумли, 80M664EA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128 прим 4 моддаси иккинчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.