Қоидани бузган ҳайдовчига баённома тузилди
Ижтимоий тармоқда "Нексия" русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган бўлагига чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.
Ҳолат Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилди ва қоидани бузган ҳайдовчига нисбатан баённома тузилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.