Қоидани бузган ҳайдовчига баённома тузилди
Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 30M114HA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси транспорт воситаларининг оқимига қарама-қарши тарзда ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.
Видео юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, қоидаларни қўпол тарзда четлаб ўтган "Lacetti" русумли, 30M114HA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси К.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128⁵-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, йўлларда ўзи ва атрофдагилар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз.