Қоидани бузган ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Spark" русумли автомобиль ҳайдовчиси Бухоро шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида турли хавфли манёврлар билан қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилди ва қоидаларга риоя қилмаган ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.