Қоидани бузган ҳайдовчига маъмурий баённома тузилиб, профилактик суҳбат ўтказилди
Ижтимоий тармоқда "Spark" русумли, давлат рақам белгиси 01H554FB бўлган автомобиль ҳайдовчиси қоидаларни четлаб ўтиб, бошқа ҳайдовчиларнинг эркин ва хавфсиз ҳаракатига халақит берганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчиликнинг муҳокамаларига сабаб бўлди.
Мазкур қоидабузарлик юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, қоидани бузган ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган А.А.га нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.