Тест режимида

Хабарлар

Қоидани бузган ҳайдовчига маъмурий баённома тузилиб, профилактик суҳбат ўтказилди

Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 01U945LB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қоидани бузган ҳолда транспорт воситасига рухсат этилмаган маёқча ўрнатганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Lacetti" русумли, 01U945LB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 2003 йилда туғилган М.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.