Қоидани бузган "Камаз" ҳайдовчиларига чора кўрилди
2022 йил 8 июль куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Нукус кўчасида 2 та "Камаз" русумли юк автомобилларининг ҳайдовчилари светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Видео юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, қоидабузар ҳайдовчилар, 1990 йилда туғилган Қ.Т. ва 1989 йилда туғилган Ҳ.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128 прим 4 моддаси тартибида баённома расмийлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.