Қоидани бузган яна бир ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Nexia-3" русумли, 10U150WA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси турли хавфли манёврлар билан қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.
Видео юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, "Nexia-3" русумли, 10U150WA давлат рақам белгили автомобилда қоидаларни қўпол тарзда четлаб ўтган ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128⁵-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилди ва БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима белгиланди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, йўлларда ўзи ва атрофдагилар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз.