Қоидани бузган ҳайдовчига баённома тузилди
Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли 80748ААА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланиб қайрилиб олганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.
Видео юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, қоидани бузган ҳайовчи, 1983 йилда туғилган М.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128 прим тўртинчи моддаси иккинчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.