Қоидани бузган ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Trailblazer" русумли, 50212NAA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси бошқарув вақтида қўл телефонидан фойдаланганлиги акс этган сурат тарқалди.
Ҳолат Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128 прим бир моддаси 1-қисми тартибида баённома расмийлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.