Қоидани бузган ҳайдовчига баённома тузилди
Ижтимоий тармоқда "Nexia" русумли, 01943YHA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси транспорт воситаларининг оқимига қарама-қарши тарзда ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.
Видео Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидани четлаб ўтган "Nexia" русумли, 01943YHA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1991 йилда туғилган Б.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128⁵-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.