Тест режимида

Хабарлар

Қоидани бузган ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Nexia" русумли, 50 094JBA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратувчи 1.1 йўл ётиқ чизиғини босиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, 50 094JBA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси Б.В.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-моддаси тартибида чора кўрилди.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.