Тест режимида

Хабарлар

Қоидани четлаб ўтганлар тартибга чақирилмоқда

Хоразм вилоятида "Диққат, пиёда!" махсус рейд тадбирлари ташкил этилиб, йўлларда қоидаларни четлаб ўтган пиёдалар тартибга чақирилмоқда. Худди шунингдек, белгиланган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчилар ҳам тўхтатилиб, тегишли жазо чораси қўлланилмоқда.

Барча ҳаракат қатнашчиларидан йўлларда ўзаро ҳурматни сақлаб, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.