Қоидани четлаб ўтган ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Captiva" русумли, 75447TAA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидани бузган ҳайдовчи Ш.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.