Қоидани қўпол тарзда бузган ҳайдовчига баённома тузилиб, 3.000.000 сўм жарима белгиланди
Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 80Y450BA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиқиб, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидани бузган ҳайдовчи З.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми тартибида маъмурий баённома тузилиб, 3.000.000 сўм миқдорида жарима белгиланди.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.