Қоидани қўпол тарзда четлаб ўтган яна бир ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Damas" русумли, 80K610NA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, мазкур автомобиль ҳайдовчиси М.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.