Тест режимида

Хабарлар

Қорақалпоғистонда ЙПХ ходимига "Қаттиқ ҳайфсан" интизомий жазоси қўлланилди

Ижтимоий тармоқда Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Е.Алакўз кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими З.Мадетов бош кийимини ечиб ҳайдовчи Қ.А.дан пуфлашини сўраганлиги акс этган видео юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақида маълумот берилган эди.

Текширув хулосасига кўра, хизмати мобайнида "Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом" ҳамда Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларини бузганлиги учун Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ ЙПХ инспектори З.Мадетовга нисбатан "Қаттиқ ҳайфсан" интизомий жазоси қўлланилиши белгиланди.